Aвтотранспортда халқаро ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар
1 - savol

Эксплуатация жараёнида техник ҳолатни ўзгаришига таъсир этувчи омилларни санаб беринг ?


A. Автомобилларнинг ишлаш тартиби, ТХК ва таъмирлаш сифати
B. Автомобилларнинг ишлаш тартиби, иқлим ва йўл шароити, ҳайдаш махорати, ТХК ва таъмирлаш сифати
C. Автомобилларнинг ишлаш тартиби, ТХК ва таъмирлаш сифати, автомобилнинг тури
D. автомобилнинг тузилиши, уни ишлаб чиқариш технологияси
2 - savol

Юк ташиш фаолиятида юкларни ҳажмини хисоблаш бўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қайси қарорида ёритилган ?


A. 2014 йил 12 апрелдаги ПҚ-2536-сон қарорида
B. 2019 йил 26 мартдаги ПҚ-4345-сон қарорида
C. 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорида
D. Юк ташиш фаолиятида юкларни ҳажмини хисоблаш бўйичаЎзбекистон Республикаси Президенти қарори мавжуд эмас
3 - savol

Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспорт тизими мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг самарадорлиги ва тезкорлигини ошириб, давлат чегарасидан ўтишда фуқаролар шахсини идентификация қилиш тартиб-таомилларини соддалаштирди, “______________” тизими фаолияти доирасида интерфаол давлат хизматларини кўрсатишга хизмат қиладиган жисмоний шахсларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантиришни таъминлади.


A. Туғри жавоб йўқ
B. Давлат хизматлари
C. Президент портали
D. Электрон ҳукумат
4 - savol

Қуйидаги сабаблар чет элга бориш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин:


A. Юқорида қайд этилган барча жавоблар тўғри
B. агар шахс давлат сири ҳисобланган маълумотлардан воқиф бўлса ёки унинг чет элга боришига монелик қилувчи бошқа шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса — бу ҳолатларнинг амал қилиши тугагунга қадар
C. агар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса — иш бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар
D. агар шахс суднинг ҳукми билан алоҳида хавфли рецидивист деб тан олинган ёки ички ишлар органларининг маъмурий назорати остида бўлса — судланганлик бекор қилинмагун (олиб ташланмагун)га қадар ёки назорат қилиш тўхтатилгунгача
5 - savol

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ визаларни расмийлаштириш ва бериш учун қуйидаги консуллик йиғимлари ўрнатилган бир марталик визалар учун 7 кунгача булган тулов _____ АҚШ доллари;


A. 40
B. 50
C. 60
D. 70
6 - savol

Паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳужжати (ушбу ҳужжатларнинг амал қилиш муддати виза муддатидан камида ____ ойдан кўп бўлиши лозим)


A. 3
B. 5
C. 6
D. 4
7 - savol

Халқаро “Ҳайдовчилар меҳнати ва дам олишини ташкил этиш” (ЕСТР) битимига мувофиқ ҳайдовчининг бир суткалик автотранспорт воситасини бошқариш вақти қанча соатдан ошмаслиги лозим?


A. 9 соатдан
B. 8 соатдан
C. 8 соат 30 минутдан
D. 9 соат 30 минутдан
8 - savol

Халқаро “Ҳайдовчилар меҳнати ва дам олишини ташкил этиш” (ЕСТР) битимига мувофиқ ҳайдовчилар ҳар 24 соатда қанча вақт узлуксиз дам олишлари лозим?


A. камида 11 соат
B. камида 8 соат
C. камида 10 соат
D. камида 12 соат
9 - savol

Халқаро “Ҳайдовчилар меҳнати ва дам олишини ташкил этиш” (ЕСТР) битимига мувофиқ ҳайдовчиларга автотранспорт воситасини дам олишсиз бошқаришга неча соатгача рухсат этилган?


A. 4 соат 30 минутгача
B. 5 соатгача
C. 4 соат 45 минутгача
D. 4 соат 15 минутгача
10 - savol

Халқаро “Ҳайдовчилар меҳнати ва дам олишини ташкил этиш” (ЕСТР) битимига мувофиқ ҳайдовчининг автотранспорт воситасини бошқариш давомийлиги (вақти) 2 ҳафтада қанча соатгача рухсат этилади?


A. 90 соатдан ошмаслиги лозим
B. 80 соатдан ошмаслиги лозим
C. 85 соатдан ошмаслиги лозим
D. 82 соатдан ошмаслиги лозим
11 - savol

Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш қайси давлат органи томонидан назорат этилади?

 


A. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан
B. Суғурта компаниялари томонидан
C. Ташишга масъул фирмалар томонидан
D. Транспорт вазирлиги органлари томонидан.
12 - savol

Қандай юклар хавфли юкларга киради ?


A. транспорт воситасида ташиш хавфи юқори бўлган юклар
B. бино ва иншоотлар, бошқа объектларнинг портлаши, ёниши ёки шикастланишига, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган моддалар, материаллар, буюмлар, чиқиндилар
C. Йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир этувчи ҳамда атроф муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган юклар
D. габарити катта бўлган юклар
13 - savol

Aвтоуловни бошқаришда ҳайдовчи бир сонияда қандай операцияларни бажариши мумкин ?


A. 10 та операцияни бажариши, иккита кузатув ўтказиши ва учта қарор қабул қилиши мумкин
B. 100 тагача кузатув ўтказиши ва қарор қабул қилиши мумкин
C. 100 та операцияни бажариши ва қарор қабул қилиши мумкин
D. Транспорт бошқарувида кузатиш ва бошқаришнинг ўзи кифоя
14 - savol

 Юк ташиш ҳажми ва айланишининг вақт мобайнида ўзгариб туриши нима билан характерланади?


A. Нотекислик коеффитсиенти билан.
B. Юк оқими билан.
C. Ўртача юк ташиш ҳажми ва айланиш қиймати билан.
D. Максимал қийматлар билан.
15 - savol

12 тонна юкни 3 та ўқли юк автомобилига ортилганда олдинги ва орқа ўққа қанчадан юклама тушиши керак?


A. 3/3/6
B. 3/4/5
C. 4/4/4
D. 3/6/3
16 - savol

Халқаро юк ташишларда ҳайдовчилар иши қайси усулларда ташкил қилинади?


A. Тўппа-тўғри бошдан охиригача алмашмасдан қатнаш, участка усулларида жуфт бўлиб ва сменали.
B. Жуфт бўлиб (2 киши) ва сменали.
C. Тўппа-тўғри бошдан охиригача алмашмасдан қатнаш.
D. Смена-гуруҳ қатнови.
17 - savol

Контейнер қандай хусусиятларга эга?


A. Юкларни чанг ва намдан соф ҳолда сақлайди.
B. Юкларни сақлаш, ортиш-туширишни мослаштириш, ташиш таннархинини камайтириш.
C. Арзон материалдан тайёрланиши.
D. Юк ортиш-тушириш ишларини бажаришга ва ҳар хил турдаги транспортларда ташишга қулайлиги.
18 - savol

Юкларни ташишга тайёрлашда қандай ишлар бажарилади?


A. Юклар маълум тартибда жойлаштирилади.
B. Навларга ва ташиш йўналишларига ажратилади.
C. Оғирлиги тарозида тортилади ва маълум белгилар киритилади. Ўралади ва контейнерларга жойлаштирилади.
D. Юқоридагиларнинг барчаси тўғри.
19 - savol

Махсус тамғада нима кўрсатилади?


A. Юк ортиш, тушириш, ташиш жараёнларида лозим бўлган махсус кўрсатмалар.
B. Товар-транспорт ҳужжати рақами.
C. ҳужжат бўйича ташилаётган юк ўринлари.
D. Юк қабул қилувчи ташкилот номи.
20 - savol

Ташувчига бошқа мамлакат ҳудудида жойлашган икки манзил орасида йўловчилар ва юкларни ташишни амалга оширишга рухсат этиладими?


A. Этилмайди
B. Этилади
C. Фақат хавфли юкларга рухсат этилади
D. Контейнерларга рухсат этилмайди
21 - savol

Дунё денгиз портларига олиб чиқадиган мавжуд коридорларни кўрсатинг?


A. Тошкент-Қизил Ўрда-Аралск-Актюбинск-Болтиқ бўйи портлари
B. Тошкент-Чимкент-Балхаш-Астана-Петухова-Челябинск-Москва- Болтиқ бўйи портлари
C. Тошкент-Чоржоу-Нукус-Гурев-Астрахан-Қораденгиз порти.
D. барчаси
22 - savol

Юкни халқаро автомобилда ташиш шартномаси қандай шартларни белгилайди?


A. жўнатувчи, олувчи ва ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, юкни жўнатиш ва белгиланган манзилда қабул қилиш шартларини;
B. юкларни автомобил транспортида ташиш шартномаларини;
C. ташишлар ҳақидаги бошқа давлатлараро битимлар шартларини;
D. юкни жўнатиш қоидаси
23 - savol

Лицензияловчи орган давлат божи тушган вақтдан бошлаб QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларини қанча вақтда расмийлаштиради?


A. бир иш кунида
B. икки иш кунида
C. ўн иш кунида
D. бир ойда
24 - savol

Лицензияловчи орган автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензия/лицензия варақаларисиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар кўриш учун белгиланган тартибда қаерга юборади?


A. суд органларига
B. ИИО ларига
C. транспорт бошқармасига
D. лицензияловчи органларига
25 - savol

Лицензияловчи орган белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади. Лицензиялар реестрида нималар кўрсатилиши керак?


A. юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони; жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) — юк ташишни амалга ошириш бўйича лицензиат учун — фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи;
B. лицензия ва лицензия варақасининг берилган санаси ва тартиб рақами; лицензия варақасининг амал қилиш муддати; автотранспорт воситасининг русуми ва давлат рўйхатидан ўтказилган рақами; фаолият турига берилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар;
C. лицензия/лицензия варақаларини қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси; лицензия/лицензия варақаларининг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси; лицензия/лицензия варақаларнинг бекор қилишнинг асослари ва санаси.
D. юқоридаги жавобларни барчаси тўғри.
26 - savol

Автотранспорт воситасининг юк кўтариш ёки йўловчи сиғими кўпайиши муносабати билан лицензия варақасини қайта расмийлаштиришда давлат божи ундириладими?


A. ундирилмайди
B. ундирилади
C. қайта расмийлаштиришда комиссия кўриб чиқади
D. электрон шаклда расмийлаштиришда ундирилади
27 - savol

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини лицезиялаш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда лицензия ва лицензия варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш бўйича ишларни нечта босқичда амалга оширади?


A. 6 та
B. 7 та
C. 8 та
D. 9 та
28 - savol

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларидан тўғри кўрсатилган жавобни кўрсатинг?


A. лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонун ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши;
B. юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган, белгиланган тартибда аттестациядан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлмаслиги;
C. лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд эмаслиги;
D. автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги;
29 - savol

Юкларни автомобиль транспортида ташишда фойдаланиладиган шатакчи автомобилларга лицензия варақалари берилиши учун давлат божи тўлаш талаб этиладими?


A. Талаб этилмайди
B. Талаб этилади
C. Талаб этилади агар тиркамали харакатланса
D. тўла вазни 3.5 тоннадан ошиқ бўлса талаб этилади
30 - savol

Лицензиат лицензияловчи органга мурожаат қилганда бир ариза билан ушбу лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эгами?


A. эга
B. эга эмас
C. Фақат 1 тага эга
D. Фақат 2 тага эга
31 - savol

Ариза берувчининг сўровномасига кўра лицензия нечта фаолият турлари учун берилади


A. 13 та
B. 12 та
C. 16 та
D. 17 та
32 - savol

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун кимга мурожаат қиладилар?


A. Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига
B. фақат давлат хизматлари марказларига
C. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига
D. Ягона интерактив давлат хизматларига
33 - savol

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қочон қабул қилинган.


A. 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон
B. 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон
C. 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон
D. 2019 йил 9 мартдаги ПҚ-4230-сон
34 - savol

Хавфли юки бўлган ҳар бир алоҳида юк ўрнига жўнатувчи томонидан махсус транспорт маркалаш ва хавфлилик белгилари қўйилади. Маркалаш белгиларида қуйидагилар бўлиши керак:

 


A. тўғри жавоб а,б,в.
B. юк жўнатишдаги ўринлар сони ва ўриннинг партиядаги тартиб рақами;
C. хавфли юкнинг аниқ жўнатиш номи, Рўйхат бўйича тартиб ва синф рақамлари;
D. жўнатилаётган ва манзил аэропортлари, юк жўнатувчининг ва юкни қабул қилувчининг номлари ва уларнинг почта манзиллари;
35 - savol

Шахсий назорат китоби, хар бир хайдовчи узи билан шахсий назорат китобчаси бўлиши лозим, ҳамда иш фаолият даври мобайнида ушбу китобчада хайдаш муддати ва дам олиш муддатини ёзиб бориши лозим ва назоратчининг талабига асосан ушбу китобчани тақдим этиши шарт.Назорат китоби талабларига асосан китобда қўйидагилар бўлиши лозим:


A. тўғри жавоб а,б,в.
B. хафталик хисобот
C. кунлик варақ, кунлик варақни тулдирилган нусхаси
D. жилд варағи, китобни юритиш бўйича юриқномаси
36 - savol

ЕСТР битими ______ йил 1 июлда Женевада қабул қилинган


A. 1970
B. 1978
C. 1979
D. 1980
37 - savol

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасини (қуруқликда, сувда, ер остида, ҳаво бўшлиғида) белгиловчи чизиқдан ва бу чизиқ бўйлаб ўтувчи вертикал сатҳдан иборат;


A. Давлат чегараси
B. транспорт воситаси
C. божхона расмийлаштируви
D. божхона назорати
38 - savol

Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини таъминлаш учун божхона органлари мансабдор шахслари томонидан амалга ошириладиган божхона операциялари


A. божхона расмийлаштируви
B. транспорт воситаси
C. Давлат чегараси
D. божхона назорати
39 - savol

Ҳалқаро ташишлар Конвенцияси_____ йилдаги жорий этилган


A. 1975
B. 1978
C. 1979
D. 1980
40 - savol

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ визаларни расмийлаштириш ва бериш учун қуйидаги консуллик йиғимлари ўрнатилган бир марталик визалар учун 7 кунгача булган тулов _____ АҚШ доллари;


A. 40
B. 50
C. 60
D. 70
41 - savol

Паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳужжати (ушбу ҳужжатларнинг амал қилиш муддати виза муддатидан камида ____ ойдан кўп бўлиши лозим);


A. 3
B. 5
C. 6
D. 4